Олий маълумотлилар бошқаларга қараганда касалликларга камроқ дучор бўлиши аниқланди

Олий маълумотлилар бошқаларга қараганда касалликларга камроқ дучор бўлиши аниқланди

 

Лондон университет коллежи олимлари томонидан янги тадқиқот ўтказишди. Натижада, олий маълумотли одамлар секинроқ қариши маълум бўлган.

 

 

Унга кўра, юқори ижтимоий-иқтисодий мақомга эга бўлган одамлар, олий маълумотли ва юқори даромадли шахслар, тенгдошларига нисбатан секинроқ қарийди ва ёшга боғлиқ касалликларга камроқ дучор бўлади.

 

 

Тадқиқот доирасида 800 000 дан ортиқ иштирокчи қатнашган тўртта йирик лойиҳа натижалари таҳлил қилинган. Қариш жараёни ёшга боғлиқ касалликлар ва қон плазмасидаги оқсиллар таркиби орқали баҳоланган.

 

 

Бундан ташқари, паст ижтимоий мақомга эга бўлган одамлар юқори мақомдагиларга нисбатан 20 фоиз кўпроқ ёш билан боғлиқ касалликларга чалиниб, тезроқ қариш кузатилган. Кам таъминланган одамларда 2-тоифа диабет, юрак-қон томир касалликлари, жигар касалликлари, ўпка саратони ва инсульт хавфи икки баравар юқори.

 

 

Шуниндек, қондаги 14 та оқсил даражаси бевосита инсоннинг ижтимоий мавқейига боғлиқ бўлиб, юқори ижтимоий мавқе касаллик хавфини 39 фоизгача камайтириши мумкин. Тадқиқотчилар ёшга қараб ижтимоий мавқени яхшилаш қариш жараёнини ижобий йўналишда ўзгартириши мумкинлигини аниқлашган. Болалигида қийин шароитда яшаган, лекин кейинчалик юқори даромад ва мақомга эришган одамларда ёшга боғлиқ касалликлар камроқ учрайди.

 

«Бу жараён турмуш тарзи, стресс даражаси, руҳий саломатлик, атроф-муҳит ифлосланиши, озиқланиш, жисмоний фаоллик, чекиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин», — деб таъкидлаган Профессор Линда Партридге.

 

Шунингдек, тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти, жумладан, профилактик текширувлар ва эмлашлар, саломатлик ҳолатига таъсир қилувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади.