Франция билан ҳамкорликда Ўзбек-Француз университетини ташкил этилади

Франция билан ҳамкорликда Ўзбек-Француз университетини ташкил этилади

Ўзбекистон ва Франция ўртасида таълим соҳасидаги стратегик ҳамкорлик доирасида Ўзбек-Француз университетини ташкил этиш бўйича муҳим битим имзоланди. Ҳужжатга Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ва Франция Республикаси Олий таълим ва тадқиқотлар вазири Филип Батист имзо чекди.

Расмий имзолаш маросимида Франциянинг нуфузли олийгоҳлари – Пуате, Гавр-Нормандия, Лион 2 ва Ренн университетлари президентлари ҳам иштирок этиб, ушбу ҳамкорликнинг истиқболлари ҳақида ўз фикрларини билдирган.

Франция билан ҳамкорликда Ўзбек-Француз университетини ташкил этилади Франция билан ҳамкорликда Ўзбек-Француз университетини ташкил этилади

Қайд этилганидек, ушбу университетнинг ташкил этилиши икки давлат ўртасидаги таълим соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш билан бирга, Ўзбекистонда халқаро стандартларга мос билим ва инновация марказини яратишга хизмат қилади.