Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 27 февралдаги 72-сон буйруғи асосида умумтаълим мактабларида марказлашган сумматив баҳолаш синовлари қуйидаги фанлар бўйича ташкил этилади.
2024/2025-ўқув йили III чорак якуни бўйича чораклик сумматив баҳолаш синовлари қуйидаги саналарда ўтказилади:
12-19 март кунлари – ўқувчилар учун онлайн шаклда сумматив баҳолаш синовлари ўтказилади. Бу жараёнда иштирокчилар эмактаб.уз платформаси орқали тест ва топшириқларни бажариш имкониятига эга бўладилар.
18 март куни – анъанавий (қоғоз вариантда) шаклда синовлар ўтказилади. Бунда ўқувчилар қоғоз вариантда, ўқитувчилар назорати остида синовларни топширади.

