Вобкентда кимё фани ўқитувчиси 15 миллионгача ойлик маош олмоқда

Вобкентда кимё фани ўқитувчиси 15 миллионгача ойлик маош олмоқда

Бухоро вилояти Вобкент туманида жойлашган биринчи умумтаълим мактаби кимё фани ўқитувчиси Сардор Фармонов 15 миллионга яқин ойлик маош олмоқда.

 

 

Сардор Фармоновнинг айтишича, вазир жамғармаси ва сертификатларга мунтазам равишда қатнашган ва биринчи йилда ҳам иккинчи йилда ҳам вазир жамғармасидан устамас олишга эришган.

 

 

Шунингдек, Сардор Фармонов А+ даражадаги миллий сертификатга эга олий тоифали ўқитувчи ҳамдир. Устознинг ўқувчилари ҳар йили фан олимпиадаларининг туман ва вилоят босқичларида иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этиб келади.

 

 

«Ҳозиргача устама ва сертификатлар билан бирга тўланадиган ойлик маошим 14 миллиондан ошади. Ўқитувчиларга берилаётган шароитлар ва кенг имкониятлардан келиб чиқиб ўқувчиларимизни бор билим ва кучимиз билан ўқитушга ва уларнинг юқори марраларга эришишга ҳаракат қиламиз», — дейди Сардор Фармонов.