Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим ташкилотларида меҳнат қилаётган стажор-ўқитувчи ва педагоглар жорий йилги касбий сертификатлаш синовларида қатнашиш учун 1 март санасидан бошлаб мурожаат юборишлари мумкин.
Мурожаатлар 2025 йил 1 апрелга қадар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали қабул қилинади.
Касбий сертификатлаш синовларига:
– умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажор-ўқитувчилар;
– аввал касбий сертификатлашда иштирок этиб ўта олмаган стажёр-ўқитувчилар ёки мутахассис лавозимидаги педагог кадрлар;
– педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас, деб топилган педагог кадрлар жалб этилади.
