Педагог кадрлари аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 6-бандига кўра, пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъи назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича уларга ҳақ тўланиши белгиланган эди.
Эндиликда пенсия ёшига тўлган педагоглар ҳам навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилиши белгиланган. Бу тартиб 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов АОКА да бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилди.
Эслатма! Ушбу жорий йил 1 сентябргача олинган тоифалар умрбод амал қилади.
