4-курс талабаси заиф кўрувчилар учун «ақлли» кўзойнак ишлаб чиқди

4-курс талабаси заиф кўрувчилар учун «ақлли» кўзойнак ишлаб чиқди

Самарқанд давлат университети Inteллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультетининг 4-курс талабаси Шаҳзод Раҳмонов заиф кўрувчилар учун «ақлли» кўзойнак ишлаб чиқди.

 

 

У бир йил давомида сунъий интеллект асосида ишлайдиган кўзойнак яратди. Ушбу кўзойнак камера ва наушниклар билан жиҳозланган бўлиб, эгасига йўлидаги одамлар, машиналар ва светофор сигналлари ҳақида маълумот беради.

 

 

Ҳозирда Шаҳзод Раҳмонов аллақачон кўзойнакнинг дастлабки иккита прототипини ишлаб чиққан ва уларни такомиллаштириш устида иш олиб бормоқда.