Тошкент вилоятида 17 ёшли бола танишини пичоқлаб ўлдиргани айтилмоқда

Тошкент вилоятида 17 ёшли бола танишини пичоқлаб ўлдиргани айтилмоқда

Uzdiplomat.uz нинг хабар қилишича, 2006 йилда туғилган Гулматов Аскарни бир гуруҳ ўсмирлар Келес шаҳрида кечаси ярим жон қилиб дўппослашган. Кейин улардан бири уйига югуриб кириб, ошхонадан пичоқ олиб чиққан ва унинг қорнига санчган. Кейин эса етти марта пичоқлаб, ўпкалари ва бошқа ҳаётий муҳим органларига жиддий зиён етказган.

Тошкент вилоятида 17 ёшли бола танишини пичоқлаб ўлдиргани айтилмоқда

 

Мурожаатда воқеалар кўп қаватли уйлар олдидаги болалар майдончасида содир бўлгани ва шовқин сабабли маҳаллий участка милиция ходимини чақиргани ва у болани касалхонага етказгани ёзилган.

 

 

Ота-онанинг телефон қўнғироқларига ўғиллари жавоб бермаган. Тунги соат 12:00 да милиция ходими қўнғироқ қилиб, Аскарни жарроҳлик бўлимида эканлигини ва ҳолати оғирлигини маълум қилган.

 

«Соат 3:00 да жарроҳлик операцияси тугади. Буйраклар ишламай қолди, талоқ ва ошқозон аъзолари олиб ташланди, ичаклар кесилди, ўпкаларни тикишга уринишди, аммо имконсиз эди… Қон қуйишди, лекин у яралардан оқиб чиқиб кетди…

Кома ҳолати ва 5:00 да Аскар вафот этди…

5 та жарроҳ унинг ҳаёти учун курашди. У аъло даражада ўқиган ўқувчи, футболчи-спортчи, банк ходими, севимли ака, намунавий ўғил ва яхши дўст эди», дейилади мурожаатда.

 

 

Шифокор онасига ўғлининг яраларини кўрсатиб, бундай зўравонликни бир киши қилолмаслигини айтган. Қўллари ва кафтлари соғлом бўлгани сабабли, уни куч билан ушлаб туришган.

 

 

Марҳумнинг яқинлари бир нечта далилларни келтиришмоқда:

 

– 0та-оналарга ҳеч қандай ҳужжат ёки суд-тиббий хулоса берилмади.

– ҳужжатлар фақат прокуратурага чақирилганда кўрсатишларини айтишди.

– гувоҳларнинг имзоси морг эшиги олдида олинди, ичида эмас.

– жасадни тезроқ дафн қилиш учун ота-онага беришди.

– ота-она прокуратурага фақат душанба куни чақирилган (дафн маросими пайшанба куни бўлди).

– ҳужум қилганлар сони 10-15 эмас, балки 5 киши деб ўзгартирилган.

– 3 киши пайшанба куни қўлга олинган, жума куни 2 нафари қўйиб юборилган.

«Бош айбдор ҳамма нарсани ўз зиммасига олган, лекин у «қизил маълумотнома» (руҳий касаллик гувоҳномаси) га эга бўлиб чиқди! Мактабда ўқишга ҳаққи бор, лекин жинояти учун жавобгарликка тортилиши керак эмасми?!

Бугун бизнинг боламиз бу шафқатсиз зўравонларнинг қурбони бўлди – эртага жазосизлик туфайли яна бир бола хавф остида қолиши мумкин…Адолат талаб қиламиз», дейилган мурожаатда.

 

 

Шунингдек, «Газета.уз» сўровига кўра Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, ҳодиса юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари бошланган. Туман прокуратураси томонидан А.С.га нисбатан Жиноят нинг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди ҳамда у гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, тегишли тартибида ушланган.