Баҳорги аттестациядан бошлаб 86 ва ундан юқори балл олган педагогларга 70 фоиз устама бериладими?

Баҳорги аттестациядан бошлаб 86 ва ундан юқори балл олган педагогларга 70 фоиз устама бериладими?

Президент Шавкат Мирзиёев «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан 30 сентябрь куни мулоқот ўтказганди. Шунингдек, мулоқот давомида президент эндиликда аттестация синовларида 86 ва ундан юқори балл олган педагогларга қўшимча 70 фоиз устама бериш тизими йўлга қўйилишини таъкидлаганди.

 

 

Таҳририятимизга аттестациядан ўтган педагогларга қачондан бошлаб 70 фоиз устама берилиши ва унинг тартиби ҳақида бир қанча саволлар келиб тушди.

 

 

Мазкур ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматининг билан боғландик. Вазирлик матбуот котиби Дилфуза Собированинг Talimxabarlari.uz га маълум қилишича, бу бўйича ҳали қарор чиқмаган ва тармоқларда тарқалаётган турли хабарлар аниқ асосга эга эмас.

 

 

Маълумот учун, умрбод тоифага эга бўлган педагоглар ҳам ўз ихтиёрларига кўра, аттестациянинг навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этиб, 70 фоизлик устамага даъвогарлик қилишлари мумкин.