2025 йил — «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили»

2025 йил — «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 – йил 20 – ноябрдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 – йилни юртимизда «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилишни таклиф қилгани ва йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлагани маълум қилинган эди.

 

Маълумот ўрнида мустақилликдан бери қўйилган барча йил номларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

 

• 1991 — «Алишер Навоий йили».

• 1992 — «Ҳамширалар йили».

• 1993 — «Аҳмад Яссавий йили».

• 1994 — «Мирзо Улуғбек йили».

• 1995 — «Ибн Сино йили».

• 1996 — «Амир Темур йили».

• 1997 — «Инсон манфаатлари йили».

• 1998 — «Оила йили».

• 1999 — «Аёллар йили».

• 2000 — «Соғлом авлод йили».

• 2001 — «Оналар ва болалар йили».

• 2002 — «Қарияларни қадрлаш йили».

• 2003 — «Обод маҳалла йили».

• 2004 — «Меҳр-мурувват йили».

• 2005 — «Сиҳат-саломатлик йили».

• 2006 — «Ҳомийлар ва шифокорлар йили».

• 2007 — «Ижтимоий ҳимоя йили».

• 2008 — «Ёшлар йили».

• 2009 — «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили».

• 2010 — «Баркамол авлод йили».

• 2011 — «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили».

• 2012 — «Мустаҳкам оила йили».

• 2013 — «Обод турмуш йили».

• 2014 — «Соғлом бола йили».

• 2015 — «Кексаларни эъзозлаш йили».

• 2016 — «Соғлом она ва бола йили».

• 2017 — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили».

• 2018 — «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили».

• 2019 — «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили».

• 2020 — «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили».

• 2021- «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили».

• 2022 — «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили».

• 2023 — «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили».

• 2024 йил — «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили».

• 2025 йил — «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили»