Саида Мирзиёева Ўзбекистонда даволанаётган Фаластинлик болалардан хабар олди

Саида Мирзиёева Ўзбекистонда даволанаётган Фаластинлик болалардан хабар олди

Янги йил арафасида юртимизда даволанаётган фаластинлик болалардан хабар олдим. Президентимизнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказдим.

Шунча қийинчиликларга қарамай, улар қалбида беғуборлик ва мўъжиза истагини сақлаб қолгани чиндан ҳам ҳайратланарли. Умид қиламанки, эътибор ва меҳр сўзлари уларнинг кўнглида ёруғ келажакка ишонч уйғотади.

Уларга ва жафокаш Фаластин халқига тинчлик ва фаровонлик тилаймиз — дея хабар қолдирган Саида Шавкатовна, ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.