Бугун, 24 декабрь куни Шавкат Мирзиёевга мактабгача ва мактаб таълими тизимида 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар бўйича ахборот берилди.
Унда Ўзбекистон Президентининг шу йил 15 ноябрдаги қарорига мувофиқ, ўқувчиларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимига эътибор кучайди.
Юқори синфларда ҳарбий ватанпарварлик дарслари бир соатга кўпайтирилди. Ушбу йўналиш ўқитувчилари нуфузини ошириш учун уларга ҳарбий унвон бериш тартиби белгиланди.
Шунингдек, келгуси ўқув йилигача бу фан бўйича янги дарсликлар ишлаб чиқилади, касбий салоҳияти юқори ўқитувчилар ишга жалб этилиши кутилмоқда. Мудофаа вазирлиги билан бирга 208 та таълим масканида «Жасорат мактаблари» ташкил этилади. Бу мактабларга тарбияси оғир ўқувчилар ҳам қамраб олинади.
