Наманганда мактаб директори хизмат хонасида қимор ташкил этган

Наманганда мактаб директори хизмат хонасида қимор ташкил этган

Чортоқ туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактаби директори ўз хизмат хонасида қимор ўйнаётган вақтда ИИБ ходимлари томонидан қўлган олинган.⁠⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Бу ҳақда Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.⁠⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Таъкидланишича, ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун директор тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.⁠⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Шунингдек, ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.⁠⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠