Жадидлар тўғрисида яна бир танлов ўтказилади

Жадидлар тўғрисида яна бир танлов ўтказилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази олий таълим муассасалари талабалари ўртасида иншолар танловини эълон қилади.

 

 

Танлов 2 босқичда ташкил этилади: олий таълим муассасаси ва республика босқичи;

 

 

Иншолар танлови 2 хил: «Жадидлар жасорати – миллатимиз фахри» ҳамда «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзуларида ўтказилади;

 

 

Ҳар бир мавзу бўйича алоҳида ўринлар белгиланади.

 

 

Танлов ғолиблари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан қуйидаги тартибда пул мукофотлари билан тақдирланади:

 

1-ўрин – 8 000 000 сўм;

2-ўрин – 6 000 000 сўм;

3-ўрин – 5 000 000 сўм;

 

Танловнинг биринчи босқичи 2025 йил январь ойининг иккинчи ўн кунлигида, якуний республика босқичи эса 2025 йилнинг февраль март ойлари давомида ўтказилади.

 

 

Танлов низомини қуйида ўқишингиз мумкин: Низoм

 

 

Танловда иштирок этмоқчи бўлган талабалар таълим муассасасининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича масъулларига мурожаат қилишлари мумкин.