Мактаб сўзи юнон тилида «дам олиш, меҳнатдан сўнг ҳордиқ чиқариш» деган маънони англатади. Mil.avv. I асрда Қадимги Юнонистонда жамоат жойларида дам олиш учун айлана шаклдаги ўтирғичлар ўрнатилган бўлган.
У ерда ҳар доим ораторлар(маърузачи, ваъз ўқувчилар) бўлишган ва уларнинг ҳар доим тингловчиси бўлган.
Чунки улар ҳаётий масалар ҳақида жуда фойдали маслаҳатлар беришган.
Аста-секинлик билан ўқитувчи ва ўқувчилар учун махсус жой талаб қилина бошлаган.
Шундай қилиб дастлабки мактаблар вужудга кела бошлаган. Дастлаб бу жой номи схола деб номланган.
Кейинчалик «мактаб» термини махсус ўқув-тарбия муассасалари сифатида ишлатила бошлаган ва ҳозирги вақтда ҳам шу маънода ишлатилади.
