Президент мактаби ўқувчиси IELTS дан 6,5 баллни қўлга киритди

Президент мактаби ўқувчиси IELTS дан 6,5 баллни қўлга киритди

Навоий шаҳридаги Президент мактаби 6-синф ўқувчиси Дилмуротова Севинч чет тилини билиш даражаси бўйича IELTS имтиҳонидан 6,5 баллни қўлга киритди.

 

Маълумотларга кўра, Дилмуротова Севинч Навоий шаҳридаги Президент мактабининг 6-синф ўқувчиси. Шу мактабда дарс берадиган инглиз тили ўқитувчиси Қаххорова Шаҳноза ўқувчисини 3 ой давомида IELTS га тайёрлаган.