2025 йил 1 cентябрдан нодавлат боғчаларни ташкил этиш тўғрисидаги битимлар электрон шаклда тузилади

2025 йил 1 cентябрдан нодавлат боғчаларни ташкил этиш тўғрисидаги битимлар электрон шаклда тузилади

Президентнинг тегишли (ПФ-152-сон, 30.09.2024 й.) Фармонга мувофиқ, 2018–2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли кредитларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади.⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

2024 йил 1-октябрдан жисмоний шахс бир пайтнинг ўзида бир нечта оилавий нодавлат боғчада меҳнат фаолиятини юритаётган бўлса, ижтимоий солиқ суммаси унинг битта (асосий) иш жойи бўйича тўланади.⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

2025 йил 1-cентябрдан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни ташкил этиш тўғрисидаги битимлар Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида электрон шаклда тузилади.⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

2025 йил 1 январдан қамров даражаси паст бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган ер участкаларида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар фаолиятини йўлга қўйишга рухсат этилади.⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠