Давлат олий таълим ташкилотларида мактабгача таълим йўналиши бўйича дуал таълим шакли жорий этилади

Давлат олий таълим ташкилотларида мактабгача таълим йўналиши бўйича дуал таълим шакли жорий этилади

 ⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

Президентнинг тегишли (ПФ-152-сон, 30.09.2024 й.) Фармонга мувофиқ, 2025/2026-ўқув йилидан:⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

– давлат олий таълим ташкилотларида мактабгача таълим йўналиши бўйича дуал таълим шакли жорий этилади;⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

– мактабгача таълим йўналишининг сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича ҳар йили камида 200 та мақсадли қабул квоталари ажратилади.⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

2018–2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли кредитларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади.⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

2024 йил 1-октабрдан жисмоний шахс бир пайтнинг ўзида бир нечта оилавий нодавлат боғчада меҳнат фаолиятини юритаётган бўлса, ижтимоий солиқ суммаси унинг битта (асосий) иш жойи бўйича тўланади.⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

2025 йил 1-центабрдан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни ташкил этиш тўғрисидаги битимлар Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида электрон шаклда тузилади.⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

2025 йил 1 январдан қамров даражаси паст бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган ер участкаларида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар фаолиятини йўлга қўйишга рухсат этилади.⁠⁠‌‌⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠⁠