Комил Алламжонов устозларга сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланишни тавсия қилди

Комил Алламжонов устозларга сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланишни тавсия қилди

Комил Алламжонов байрам муносабати билан ўқитувчиларни ўзининг телеграмдаги саҳифасида табриклади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Шунингдек, сунъий интеллектни зудлик билан ўрганишларини сўраган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

«Барча устоз ва мураббийларни бугунги байрам билан табриклайман.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Ва барча таълим соҳаси вакилларига тилагим, мурожаатим, илтимосим шуки, зудлик билан сунъий интеллект имкониятларини ўрганинг.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Ундан амалда фойдаланинг.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Унинг тараққиётини прогноз қилишга уриниб кўринг ва таълим дастурларини шунга мослаштиришга ҳаракат қилинг.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Унга ўйинчоқдек қараманг.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Бу худди «кнопка»лик телефонлар даври тугаб, смартфонлар даври бошлангандек гап.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Бу худди интернет йўқ эди ва пайдо бўлгандек гап.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Бу бугунги давр революцияси», – деди Алламжонов⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠