Тошкент давлат аграр университети ҳудудида ёнғин бўлаётгани айтилмоқда

Тошкент давлат аграр университети ҳудудида ёнғин бўлаётгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат аграр университети ҳудудида ёнғин бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар тушган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилмоқда.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Вазият тўлиқ назоратга олинган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

ФВВ ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилишини билдирди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠