Ўтган 7 йилда таълимни ривожлантиришга жами 216 триллион сўм маблағ йўналтирилган – Президент

Ўтган 7 йилда таълимни ривожлантиришга жами 216 триллион сўм маблағ йўналтирилган – Президент

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқоти бўлиб ўтмоқда.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Мулоқот давомида Шавкат Мирзиёв соҳада амалга оширилаётган катта ишлар борасида баъзи мисолларни келтирди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

“Ўтган 7 йилда таълимни ривожлантиришга жами 216 триллион сўм маблағ йўналтирилди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Моддий-техник базани мустаҳкамлаш учун бюджетдан 19,5 триллион сўм сарфланиб, 6 мингта давлат мактаби ва 3,5 мингта боғча реконструкция қилинди ва янгидан қурилди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Хусусий таълимга кенг имкониятлар яратилаётгани туфайли хусусий мактаблар сони 27 тадан 500 тага етди, нодавлат боғчалар 250 тадан 30 мингтага кўпайди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Бу моддий ресурслар биринчи навбатда интеллектуал-маънавий ресурслар билан тўлдирилиши кераклиги, шундагина таълимда сифат, самара бўлиши таъкидланди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Интеллектуал-маънавий ресурслар – бу аввало ўқитувчининг билим ва тажрибаси, маҳорати, унинг маданий даражаси, маънавий савияси деганидир”, – деди Президент.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠