Дарсга кечиккан ёки формада бўлмаган ўқувчини дарсдан чиқариб юбориш мумкин эмас

Дарсга кечиккан ёки формада бўлмаган ўқувчини дарсдан чиқариб юбориш мумкин эмас

Дарсга кечикиш, ўқувчилар томонидан ўқув-қуролларини олиб келинмаслиги ёки мактаб формасининг йўқлиги ўқувчини дарсга киритилмаслигига асос бўлмайди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Таълим муассасаларидаги ўқув жараёни «қонунийлик, демократик, камситишга йўл қўймаслик ва ҳурмат» принципларига асосланиши керак.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”га кўра, ўқитувчилар жамоа аъзолари ва бошқаларинг шахсиятини ва қадр-қимматини камситиши, ўқувчиларни дарс машғулотларидан асоссиз чиқариб юбориш ёки киритмаслиги ҳамда “Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни синфхонада ушлаб ўтириши ҳам мумкин эмас⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠