Миллий сертификат олиш бўйича қайси вилоятлар етакчи?

Миллий сертификат олиш бўйича қайси вилоятлар етакчи?

2024 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, my.gov.uz порталидаги “Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш” хизматига жами 57 174 та ариза келиб тушган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Ариза топширганларнинг 37 116 нафари сертификат олишга муваффақ бўлган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Энг кўп ариза топширилган фанлар орасида Ўзбек тили ва адабиёти 17 316 та ариза билан биринчи ўринда.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Кейинги ўринларни кимё (13 446 та ариза) ва математика (8 272 та ариза) фанлари эгаллади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Ҳудудлар кесимида сертификат олиш бўйича Фарғона (8 034 та ариза, 5216 та сертификат) етакчилик қилмоқда.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Ундан кейинги ўринларда Тошкент шаҳри (6 667 та ариза, 3 996 та сертификат) ва Бухоро вилояти (5 725 та ариза, 3 916 та сертификат) турибди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Умумий натижалар мазкур баҳолаш тизимига бўлган қизиқишнинг юқорилиги ҳамда сертификат олган талабгорларнинг давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида тегишли фанлардан озод қилиниши билан боғлиқ.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠