Рахбарлар ходимнинг ўз ҳисобидан таътил олишига рухсат бермасликка ҳақлими?

Рахбарлар ходимнинг ўз ҳисобидан таътил олишига рухсат бермасликка ҳақлими?

Ходим ўз ҳисобидан таътил олишга ҳақли.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠ Лекин бунинг тартиби меҳнат қонунчилигида белгиланган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

Меҳнат кодексининг 241-моддасига асосан ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календар йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

Шунга кўра ходим ўз ҳисобидан таътил олиши мумкин.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

Бироқ бу таътилни олиши учун у иш берувчи билан келишиши шарт.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠ Агар келишувга эришилмаса, ходим бу таътилни ололмайди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

Лекин ходим МК 242-моддасида кўрсатилган шахслар тоифасига кирса, бу ҳуқуқдан иш берувчининг розилигисиз ҳам фойдаланишга ҳақли.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠