Ўқувчи дарсга кеч қолса ўқитувчига интизомий жазо қўлланиладими?

Ўқувчи дарсга кеч қолса ўқитувчига интизомий жазо қўлланиладими?

Халқ таълими вазирлигининг 206 ва 393-сонли буйруқларига кўра, ўқитувчиларнинг асосий вазифаларидан бири ўқувчилар давоматини назорат қилиш ва бу маълумотларни синф журналига қайд этишдир.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Бироқ, ўқувчининг синфда қатнашишини таъминлаш уларнинг зиммасидаги масъулият эмас.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Ўқувчи дарсга кеч қолиши ёки умуман келмаслиги ҳолатида, ўқитувчига интизомий жаза чораси қўлланилмайди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра, ўқувчи узрсиз сабаблар билан дарсга кеч қолса ёки келмаса, унинг ота-онасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 бараваригача, яъни 330 минг сўмдан 1 миллион 650 минг сўмгача жарима солиниши мумкин.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠