Қандай ҳолларда педагоглар аттестациядан ўтмайди?

Қандай ҳолларда педагоглар аттестациядан ўтмайди?

Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 4-бандига кўра мажбурий аттестация 5 йилда ўтказилади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

Шунингдек, низом 6-бандига асосан:⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

–педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

–ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

Бунда 8-банди Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 692-сонли қарорига асосан «е» кичик банд билан тўлдирилган, унга кўра педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган ҳамда ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог кадрларга — уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) берилади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌⁠⁠

Шундай экан, педагогда соҳа бўйича 30 йиллик иш стажи мавжуд бўлса, мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ва унинг тоифаси сақланади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌⁠⁠