Устама олаётган ўқитувчилар ҳам 1-октябр байрами муносабати билан мукофот пули олиши мумкинми?

Устама олаётган ўқитувчилар ҳам 1-октябр байрами муносабати билан мукофот пули олиши мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли (2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли) қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларининг ходимларини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган директор жамғармасидан мукофот пули ажратиш имконияти мавжуд.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Бу қарорга кўра, педагог, психолог ва кутубхона ходимларига ҳар ойлик устама белгиланади, шунингдек, уларни мукофотлаш жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Низомнинг 29-бандига асосан, барча умумтаълим муассасаси ходимлари, шу жумладан раҳбарият, “1-октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан БҲМнинг 50 фоизигача бўлган миқдорда мукофот олиш ҳуқуқига эгалар.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Бу мукофотланиш жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Шунингдек, Низомнинг 32-бандига кўра, Президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ўқувчиларнинг танлов, мусобақа ёки имтиҳон фанлари ўқитувчилари ҳам қўшимча мукофот пули олишлари мумкин.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Бунда ўқитувчиларга базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир марталик мукофот тўланиши назарда тутилган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠