Японияда маданий саёҳат: ёшлар учун қўллаб-қувватловчи дастур

Японияда маданий саёҳат: ёшлар учун қўллаб-қувватловчи дастур

AYFN академияси томонидан ташкил этилган ушбу дастур 17–40 ёшдаги ёшлар учун Япониянинг маданияти билан танишиш ва халқаро дўстлар орттириш имконини беради. Дастур илк бор 2015 йилда бошланган бўлиб, 2025 йилги мавсум 19–24 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

 

Иштирокчилар 6 кун давомида Осакада яшаб, Киото ва Нара каби шаҳарларни ҳам зиёрат қилишади. Улар машҳур япон таомлари — суши, рамен, удон билан танишиб, турли маданий тадбирларда қатнашадилар.

 

Дастур форматлари:
Тўлиқ грант асосида (Fully Funded): сафар, тураржой, озиқ-овқат, транспорт ва бошқа харажатлар қопланади.

Ўз ҳисобига (Self Funded): қатнашчи фақат сафар, виза ва суғурта харажатларини ўзи тўлайди. Ички хизматлар (тураржой, 2 маҳал овқат, транспорт) эса ташкилотчилар ҳисобига.

 

Қатнашиш талаблари:
Тўлиқ грант учун:
17–40 ёшда бўлиш;
Ҳар қандай миллат вакили бўлиши мумкин;
Етакчилик қобилияти, соғлом жисмоний ва руҳий ҳолат;
Саёҳатга қизиқиш.
Ўз ҳисобига қатнашувчилар учун:
17–40 ёшдаги барча миллат вакиллари;
Янги шароитга мослаша олиш ва соғломлик;
Дастур харажатларини мустақил қоплаш имконияти.

 

Дастурнинг афзалликлари:
Осакада яшаш;
Япония маданиятини бевосита ўрганиш;
Киото шаҳрида маданий юришлар;
Маҳаллий урф-одатлар билан танишиш;
Дастур якунланганда сертификат берилади.

 

Ариза топшириш:
Ариза топшириш ушбу ҳавола орқали амалга оширилади.

 

Зарур ҳужжатлар:

Европа форматидаги резюме (CV)