Jiangsu Университети бакалавр, магистратура ва докторантура босқичларида ўқишни режалаштираётган талабалар учун JSU Presidential Scholarship стипендияси дастурини эълон қилди. Ушбу грант дастури юқори академик салоҳиятга эга талабаларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ариза топшириш муддати:
2025-йил 14-июлгача
Қабул шартлари:
Номзодлар Хитой фуқароси бўлмаслиги керак;
Жисмоний ва руҳий жиҳатдан соғлом бўлиш, Хитой қонунларига ва университет қоидаларига риоя қилиши талаб этилади;
Хитой маданиятини ҳурмат қилиши муҳим ҳисобланади;
Бакалавр дастурига номзодлар 25 ёшдан, магистратурага 30 ёшдан, докторантурага эса 40 ёшдан ошмаслиги лозим;
Талабалар юқори академик кўрсаткичларга эга бўлишлари зарур;
Инглиз тилидан камида IELTS 5.5 ёки унга тенг халқаро сертификат талаб қилинади;
Дастурда бошқа грант соҳиблари қатнашолмайди;
Талаблар ўқимоқчи бўлган йўналиш ва босқичга қараб фарқ қилиши мумкин.
Стипендия ва имтиёзлар:
Бакалавр босқичи:
А категорияси ғолиблари биринчи йил учун 10,000 RMB миқдорида стипендия олади.
Б категорияси ғолиблари эса ҳар йили 10,000 RMB олади.
Магистратура босқичи:
А категорияси ғолиблари йиллик 25,000 RMB стипендия билан таъминланади.
Б категорияси ғолиблари йиллик 10,000 RMB олади.
Докторантура босқичи:
А категорияси ғолиблари ўқув контракти ва турар жой харажатлари қопланиб, қўшимча 5,000 RMB стипендия олади.
Б категорияси ғолиблари эса контракт ва турар жой харажатларидан озод этилади.
Талабаларга биринчи ўқув йилида яшаш харажатлари учун 5,000 RMB миқдорида бир марталик пул ҳам берилади.
Ариза топшириш жараёни:
Jiangsu Университетининг расмий онлайн ариза тизимида рўйхатдан ўтинг;
Дастур талаблари ва қоидалари билан батафсил танишинг;
Ариза топшириш учун белгиланган бадал тўловини амалга оширинг;
Қуйидаги ҳужжатларни тақдим этинг:
Паспорт нусхаси;
Олдинги таълим муассасасининг диплом ва транскрипти;
Мотивацион хат;
Тиббий маълумотнома;
Молиявий аҳволни тасдиқловчи ҳужжат;
Сўнгги 6 ой ичида жиноят содир этмаганлик ҳақида маълумотнома;
Ушбу грант дастури ҳақида батафсил маълумотни Jiangsu Университетининг расмий сайтидан олишингиз мумкин.
