Россия Федерацияси Татаристон Республикаси Ёшлар ишлари вазирлиги, Ислом Ҳамкорлик Ёшлар Форуми ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар биргаликда Kazan Global Youth Summit — Qozon Global Yoshlar Sammitiнинг тўртинчи мавсумини ташкил этмоқда. Ушбу тадбир 2025-йил 27–30-август кунлари Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида ўтказилади.
Саммитнинг мақсади ва аҳамияти:
Қозон Глобал Ёшлар Саммити ёшларга ўзларининг глобал сиёсий қарашларини шакллантиришда, муҳокама ва ҳаракатларда фаол иштирок этишда ёрдам берувчи етакчилик маркази ҳисобланади. Тадбир иштирокчиларга шахсий ривожланиш имкониятини яратиш билан бирга, турли минтақалар ва маданиятлар вакиллари билан тажриба алмашиш учун платформа тақдим этади.
Муҳокама қилинадиган асосий мавзулар:
Рақамли технологиялар ва уларнинг жамиятга таъсири;
Ёшлар сиёсатида замонавий усуллар ва воситалар;
Глобаллашув шароитида анъанавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш.
Саммит ёшлар сиёсати соҳасидаги раҳбарлар, халқаро ташкилот вакиллари, етакчи ёшлар ва экспертларни бир жойга тўплаб, уларнинг илғор тажрибаларини алмашиш ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти минтақасидаги ёшлар ўртасида самарали ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган.
Дастурга қабул шартлари:
Иштирокчилар Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатлари, BRIKS мамлакатлари ҳамда Осиё-Тинч океани минтақасидан бўлиши мумкин (Ўзбекистон ҳам рўйхатда мавжуд);
Ёш чегараси 18 дан 35 ёшгача бўлиши лозим;
Инглиз тилини B2–C1 даражада билиш талаб этилади;
Кучли етакчилик фазилатларига эга, масъулиятини ўз зиммасига олишга тайёр, академик ва ижтимоий фаол бўлиши муҳим;
Иштирокчилар форумда ишлаб чиқилган лойиҳаларни ўз мамлакатларида тарғиб қилишга тайёр бўлишлари керак.
Дастур иштирокчиларига бериладиган имтиёзлар:
Турар жой, овқатланиш ва транспорт харажатлари тўлиқ қопланади;
4 кун давом этадиган саммитда бепул қатнашиш ҳуқуқи;
Бутун дунёдан келган ёш етакчилар билан тармоқ алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлаш имконияти.
Қандай қатнашиш мумкин?
Иштирок этиш учун онлайн ариза формасини тўлдиринг.
Расмий ҳавола бу ерда.
