Бугун миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олишнинг охирги куни

Бир неча кун аввал, математика, физика, тарих ва география фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш жараёнлари 11-17 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Бугун 17 ноябрь рўйхатга олишнинг охирги куни.

 

Бугун миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олишнинг охирги куни

 

Тўловлар эса 18 ноябргача амалга оширилиши мумкин. Ушбу фанлар бўйича тест синовлари 30 ноябрь — 1 декабрь кунлари ўтказилади.

 

 

Миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиш учун талабгорларни рўйхатга олиш my.gov.uz сайти (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали амалга оширилади.

 

 

Тест синовлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар билан қуйидаги расмда танишиш мумкин.

 

 

Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сон қарорига мувофиқ 2024 йил февралдан бошлаб умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларининг натижалари Раш модели асосида ҳисобланади.

 

 

Рўйхатдан ўтиш: https://my.gov.uz/oz/service/891

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры