Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига номзодларни саралаш учун тест синовлари 2024 йил 17 ноябрь куни ўтказилади.
Тест синовлари 1 сменада ташкил этилиб, 10:00 дан 13:00 га қадар бўлиб ўтади.
Тест синовлари она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ), математика, Ўзбекистон тарихи ва чет тили фанларидан ўтказилади.
Бунда номзодларга жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга 3 соат (ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат) вақт ажратилади.
Тест синовида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 249 баллни ташкил этади.
Номзодлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан онлайн тарзда юклаб олишлари мумкин.
Номзодлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга рухсатномада белгиланган вақт (соат 08:30)дан кечикмасдан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) ва рухсатнома билан келишлари лозим.