Тошкентда инглиз тили ўқитувчиси аттестация синовидан 94 баллга эга бўлди

 

Тошкент вилояти Қибрай тумани 48-сонли умумтаълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси Дилноза Жўрабоева Республика миқёсида ўтказилаётган малака тоифаси аттестациясида тест синовларида 94 бални қўлга киритди. Бу ҳақда Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

 

Бундан аввал, Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманидаги 69-умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси Ойимгул Садинова 98 балл ҳамда Самарқанд шаҳридаги 34-умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси Хайруллаева Райҳона 94 баллик натижа кўрсатгани ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Таъкидланишича, Дилноза Жўрабоева Қибрай туманида энг яхши устозлардан бири. Малака тоифаси учун ўтказилинаётган синовларда ҳам муваффақиятли иштирок этган.

– 100 балл оламан деб ният қилгандим. Мутахассислигим бўйича барча саволларга тўғри жавоб бердим. Бироз методикада адашибман, аммо натижам ёмон эмас. 94 балл. Инсон қанчалик кенгроқ, каттароқ ниятлар қилса шу қадар натижалар беради. Албатта фақат ният билан эмас, бунда ҳаракат ҳам муҳимдир.
Мен айни дамда бизни қўллаб-қувватлаётган вазирлигимизга раҳмат айтмоқчиман. Илгари 15 йилда олий тоифага эга бўлсак, бугунги кунда бир ярим йилда бу натижани қўлга киритишимиз мумкин. Бу имкониятни берган вазирлигимиз ва мутассаддиларга миннатдорлик билдираман.
Барча билим ва кўникмаларимни ёш авлод таълими учун, уларнинг келажаги учун сарфлайман, — деди у.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры