Она тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёти, Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди
Рўйхатга олиш жараёнлари 14-20 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Тўловлар эса 21 октябргача амалга оширилиши мумкин.
Ушбу фанлар бўйича тест синовлари 2-3 ноябрь кунлари ўтказилади.
Миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиш учун талабгорларни рўйхатга олиш my.gov.uz сайти (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали амалга оширилади.
Тест синовлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар билан юқоридаги расмда танишиш мумкин.
Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сон қарорига мувофиқ 2024 йил февралдан бошлаб умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларининг натижалари Раш модели асосида ҳисобланади.