Болаларни қарғаган тарбиячига чора кўрилди

Болаларни қарғаган тарбиячига чора кўрилди

Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати, 19-сентябр куни Қўшкўпир туманидаги боғчаларнинг бирида тарбиячиларнинг болаларни қарғагани акс этган видеолавҳага расмий муносабат билдирди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

“Видеолавҳада акс этган ҳолат жорий йил 18-сентябр куни Қўшкўпир туманидаги 39-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлганлиги маълум бўлди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Ўрганиш давомида мазкур Давлат мактабгача таълим ташкилотининг 2-ўрта гуруҳ тарбиячиси М.Б ўзининг мобил қурилмасида тарбияланувчилар билан шуғулланаётиб жараённи видеотасвирга олганлиги ва бехосдан шу гуруҳ ота-оналари учун очилган махсус телеграм гуруҳига жойлаганлиги аниқланди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Ишчи гуруҳи томонидан ташкилот ходимлари ўртасида содир бўлган ҳолат юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, қайта шундай ҳолатлар содир бўлса қонуний чора кўрилиши юзасидан огоҳлантирилди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Ҳолатга сабабчи бўлган тарбиячи М.Б эса қилган ишидан пушаймон эканлигини билдириб, мазкур гуруҳ ота-оналаридан узр сўраганлиги ва ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаганлигини маълум қиламиз”, – дейилади бошқарма хабарида.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠