Урганч давлат университети давлат харидларида қарийб 30 млрд сўмлик қонун бузилишига йўл қўйган – Рақобат қўмитаси

Урганч давлат университети давлат харидларида қарийб 30 млрд сўмлик қонун бузилишига йўл қўйган – Рақобат қўмитаси

Рақобат қўмитаси томонидан Урганч давлат университетининг талабалар турар жойи биноси қурилиши бўйича тендер савдоси қонунга зид деб топилди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠ Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

Унга кўра, Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси вилоят прокуратурасининг топшириғига асосан Урганч давлат университети томонидан давлат хусусий шерикчилиги асосида 7 қаватли, 600 ўринли талабалар турар жойи биноси қурилиши бўйича бошланғич нархи 29,7 млрд сўм бўлган тендер савдоси юзасидан ўрганиш ишларини ўтказган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

Ўрганишлар давомида университет томонидан Хоразм вилояти қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказига юборилган анкетада «7 қаватли, 600 ўринли талабалар турар жойи биноси қурилиши» объектини соҳавий мансублиги ва хавф-хатар тоифаси ИИ-тоифа қилиб белгиланганлиги маълум бўлган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2020 йилдаги 496-сонли қарорига асосан, 9 қаватгача бўлган Олий таълим муассасалари ИИИ-тоифа сифатида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига жойлаштирилиши лозимлиги қайд қилинган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

Аммо Урганч давлат университети томонидан ИИИ-тоифа сифатида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига жойлаштирилиши лозим бўлган объектни ИИ-тоифа қилиб белгилаши натижасида бошқа вилоятдаги қурилиш ташкилотларининг тендерда иштирок этиши чекланган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

Юқоридагиларга асосан, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан Урганч давлат университетига нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан буюртмачи ташкилот мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилаш юзасидан тегишли суд органига маълумотлар юборилди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠