Эндиликда мединститутларни тугатаётган талабалар шифокор бўлиб ишлаш учун имтиҳон топширади

Эндиликда мединститутларни тугатаётган талабалар шифокор бўлиб ишлаш учун имтиҳон топширади

Жорий ўқув йилидан барча давлат ва нодавлат тиббиёт ОТМларида 2 босқичли давлат имтиҳонларини ўтказиш тизими жорий этилади.

 

1-босқичда талабалар фундаментал фанлар бўйича якуний давлат имтиҳонларини;

 

2-босқичда клиник фанлардан имтиҳон топширади.

 

Дастлабки имтиҳонни муваффақиятли топширганларга курсдан-курсга ўтишга, клиник билимларга оид синовларда яхши натижа кўрсатганларнинг эса амалиётда шифокор бўлиб ишлашига рухсат этилади.