Ўқувчилар орқали солиқ тўловчиларга эслатма-хат йўллаган солиқчиларга ҳайфсан берилди

Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидаги солиқ инспекцияси ходимларининг 14-мактаб ўқувчилари орқали ота-оналарга солиқ эслатмаларини тарқатгани ижтимоий тармоқларда салбий муносабатларга сабаб бўлгани ҳақида маълумот берган эдик.

Ўтказилган хизмат текшируви натижасида инспекция раҳбарияти томонидан мактабда бундай эслатмаларни тарқатиш бўйича топшириқ берилмагани аниқланган. Натижада ходимларга интизомий жазо қўлланиб, инспекция бошлиғининг ўринбосарига расмий огоҳлантириш берилди.

 

Шунингдек, барча солиқ инспекциялари раҳбарларига ҳам бундай ҳолатларга йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш берилган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры