Осиё xалқаро университети

“Осиё Халқаро Университети” Республикамизда ўзининг юқори даражадаги таълим сифати билан нодавлат олий таълим ташкилотлари орасида етакчи ўринда туради. Олийгоҳнинг биринчи мақсади инновацион таълим асосида жамиятнинг маданий иқтисодий ривожланиши учун юқори билимга эга,профессионал кадрлар тайёрлашдир.

 

 

Осиё Халқаро Университети Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланган лицензияга эга бўлиб,Ўзбекистондаги расмий ОТМлар қаторига кирди. Дипломи давлат олий таълим муассасалари каби Ўзбекистонда 100 фоиз тан олинади.

 

 

 

 

Осиё Халқаро Университетида бакалавр босқичи бўйича 20та, магистратура бўйича 8 та, ординатурада 25та, докторантурада 5та йўналиш мавжуд бўлиб, ўқув жараёнлари бевосита амалий дарслар билан боғланган ҳолда олиб борилади.

 

Бакалавриат йўналишлари:

– Педагогика

– Психология

– Бошланғич таълим

– Мактабгача таълим

– Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили)

-Филология ва тилларни ўқитиш(рус тили)

-Филология ва тилларни ўқитиш(ўзбек тили)

– Тарих

– Жисмоний маданият

– Иқтисодиёт

– Молия ва молиявий технологиялар

– Даволаш иши

– Стоматология

– Фармация

– Ахборот тизимлари ва технологиялар

– Кончилик иши

– Технологик машиналар ва жиҳозлар (темир йўл транспорти)

– Технологик машиналар ва жиҳозлар (кимё саноати)

– Энергетика муҳандислиги

– Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси

 

 

 

Магистратура мутахассисликлари:

– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим)

– Психология

– Педагогика

– Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

– Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари

– Таълимда ахборот технологиялари

– Морфология

– Хорижий тил ва адабиёти(инглиз тили)

 

 

 

 

Олийгоҳ ҳозирги кунда ўзининг замон талабига тўлақонли жавоб берадиган 5та кампусига,15 000дан зиёд таҳсил олиб келаётган талабалари ва 350дан ортиқ малакали профессорлар жамоаси эга бўлган ҳолда, унда таҳсил олаётган талабаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун лозим бўлган барча шарт – шароитлар мужассам.

Ўқув кампусларининг ҳар бирида турли электрон ресурсларга бой ахборот базаси ва минглаб китобларни ўз ичига олган кутубхоналари, лабораториялар, сифатли таълимни талабага мукаммал етказиш учун замонавий ўқув аудиториялари шулар қаторига киради.

Университетда ўз иш фаолиятини самарали олиб бораётган профессор ўқитувчилар, ижтимоий фаол талабалар учун доимий рағбатлантиришлар ва бу билан чекланмасдан билимли талабалар учун ректор стипендиялари ҳам мавжуд.

Университетда талабаларга яратилган шароитлар қаторида чет элда амалиёт ўташ жараёнлари ҳам киради.

Талабаларни илмга йўналтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида ривожланган давлатлардаги етакчи университетлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.

Батафсил маълумотлар учун:

55 305-00-09

Университет расмий сайти:

www.oxu.uz

Telegram канал:

t.me/oxu_uz

Лицензия рақами:

№364928

Манзил: Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчаси, 74-uy.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры