Ўзбекистондаги давлат олийгоҳларининг биридан иккинчисига ўқишини 2 та узрли сабабларга кўра кўчираётган талабгорларга тегишли Вазирлик (идора) томонидан натижалар эълон қилинмоқда.
Шахсий кабинетда аризангиз статуси “Натижалар эълон қилиниши кутилмоқда” дейилса, 1-2 кундан сўнг сизнинг аризангиз “Тавсия этилди” ёки “Тавсия этилмади” статусига ўзгаради!
Эслатиб ўтамиз, тавсия этилган талабгорлар ўқишини кўчирган ОТМга бориб олиши шарт эмас. Сабаби, тегишли Вазирлик (идора) томонидан тавсия этилганларнинг рўйхати ОТМларга жўнатилиши ва шу асосида ОТМ алоқа хатларини тайёрлаши керак бўлади.