Овоз йиғишга мажбурлаш бўйича энг юқори кўрсаткични мактаблар ташкил қилмоқда - Ta’lim xabarlari
Овоз йиғишга мажбурлаш бўйича энг юқори кўрсаткични мактаблар ташкил қилмоқда

 

Овоз бериш босқичи давомида фуқаролар томонидан бугунги кунга қадар «1282» ишонч рақамига овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари бўйича жами 39 та шикоят келиб тушган. Эндиликда «Очиқ бюджет»да мажбурлаш орқали овоз йиғилган лойиҳалар рўйхатдан чиқарилади.

 

 

Бунда, энг кўп мурожаат келиб тушган ҳудудлар:

 

– Фарғона вилоятида — 7 та;

– Тошкент шаҳрида — 6 та;

– Наманган ва Жиззах вилоятларида-5 тадан.

 

Соҳалар кесимида:

 

– умумтаълим мактаблари бўйича — 19 та;

– тиббиёт ташкилотлари бўйича — 16 тани ташкил этган.

 

 

Шунигдек, Жиззах шахар 17-мактабнинг бир гуруҳ ўқитувчилари томонидан келиб тушган шикоятда, янги ишга кирмоқчи бўлган номзодларга ҳам биринчи ўринда овоз йиғиб келганидан сўнг, ҳужжатларини топшириши мумкинлиги ҳақида буйруқ берилган.

 

Шу қаторда, декретга чиқиб кетган устозларни ҳам ишга келганида овоз йиғиб келиши, кейин эса иш масаласини кўриб чиқиши ҳақида маълумот берилган.

 

Эслатиб ўтамиз, келиб тушган барча мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли туман (шаҳар) Халқ депутатлари Кенгашларига юборилади ҳамда ҳолат ўз тасдиғини топса, мазкур лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади ёки ғолиблар рўйхатидан чиқарилиши мумкин.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры