Мустақиллик байрамида Ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Президент фармонига биноан, Мустақиллик байрамида кетма-кет 4 кун дам олиш куни бўлади. Бунда:

 

31 август, шанба — 6 иш куниликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;

 

1 сентябрь, якшанба — Мустақиллик байрами;

 

2 сентябрь, душанба — барча учун дам олиш куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан байрам якшанбага тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади);

 

3 сентябрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни.

 

Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йили қуюдаги саналарда бошланади:

 

мактабларда — 4 сентябрь;

 

академик лицейларда — 4 сентябрь;

 

касб-ҳунар мактабларида — 4 сентябрь;

 

коллеж ва техникумларнинг иккинчи ва ундан юқори курслари учун — 4 сентябрь.

 

олий таълим муассасаларида (барча курслар учун) — 9 сентябрь;

 

Коллеж ва техникумларнинг 1-курслари учун қабул давом этмоқда, шу сабабли янги ўқув йилининг бошланиш санаси ҳали аниқ эмас, бу бўйича кейинроқ қўшимча маълумот берилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры