1-курсларга ижара шартномасисиз икки ойлик компенсация пули берилади – вазирлик - Ta’lim xabarlari
1-курсларга ижара шартномасисиз икки ойлик компенсация пули берилади – вазирлик

Жорий йилда талабаларни турар-жой билан таъминлашдаги ёндашув ўзгарганлиги ҳамда янги рақамлаштирилган тизим яратилганлиги ҳақида Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил этилган пресс турда маълум қилинди.

 

Хабарга кўра, талабаларни турар-жой билан таъминлашга қаратилган марказлар ишга туширган. Бу марказлар ётоқхоналар билан эмас, ижара хонадонларни топиш ва талабаларни жойлаштириш билан шуғулланади.

 

Ётоқхонадан жой ололмаганларга ОТМларда ташкил этилган марказлар томонидан ижара хонадонларига жойлашиш учун ёрдам берилади. Ижарада турадиганлар шартнома тақдим этганда Тошкент шаҳрида БҲМнинг бир баробари (ҳозир 340 минг), вилоятларда 0.5 баробари (170 минг) миқдорида ёрдам пуллари берилади. 1-курсларга эса ижара шартномасисиз икки ойлик компенсация пули берилади.

 

Бугунги кунда 112 та олийгоҳда жами 338 та талабалар турар жойлари мавжуд бўлиб, уларнинг сиғими 127 792 ўринни ташкил этади.
“Бундан ташқари республика миқёсида 46 252 ўринли 86 та талабалар турар жойларини барпо этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган. Жумладан, айни пайтда 34 320 ўринли 67 та талабалар турар жойларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.Тошкент шаҳрида жами 41 848 ўринли 108 та талабалар турар жойлари бўлиб, 2022/2023 йилларда Тошкент шаҳрида 7 152 ўринли 13 та талабалар турар жойлари қуриб фойдаланишга топширилган” – дейди вазирлик мутахассислари

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры