2024-йил 1-октабрдан бошлаб буджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.
Шунингдек, 2024-йил 1-сентабрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга ошириш белгиланди. Бунда:
– пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
– ёшга доир енг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
– ногиронлик пенсияларининг енг кам миқдори – ойига 920 000 сўм етиб;
– фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдорлари иловага мувофиқ белгиланади.