Манзил: Хоразм вилояти Урганч шаҳри Мустақиллик МФЙ Гурлан кўчаси 2-уй
Телефон: +998904362022
Лицензия рақами: №046647
Манзил: Хоразм вилояти Урганч шаҳри Мустақиллик МФЙ Гурлан кўчаси 2-уй
Телефон: +998904362022
Лицензия рақами: №046647
Ўқувчини синфдан синфга қолдириш ҳақидаги қарор методик кенгаш (бирлашма) тавсиясига кўра Мактаб (педкенгаш) кенгаши томонидангина қабул қилиниши мумкин. Ўқув дастурини мажбурий талаблар даражасида ўзлаштира олмаган 5-9 синф ўқувчилари Мактаб педагогика кенгаши қарорига кўра, ўрнини босувчи таълим синфларига ўтказилиши мумкин. Улар тегишли билим даражаларига эришганидан кейин оддий синфларга ўтказилишлари мумкин. Бундан ташқари, уларнинг ўқиши якка […]
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул жараёнида талаб даражасидаги хорижий тил сертификатига эга бўлиб, қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилмаган талабгорларни олий таълим муассасалари томонидан белгиланадиган базавий тўлов-контракт миқдорининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат берилди. Қўшимча қабул асосида ўқиш истагини […]
Ўрта махсус касб-ҳунар, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасига оид ҳужжатларга апостил қўйиш Билимларни баҳолаш агентлиги зиммасида. Агентликка кўра, бу хизмат учун талабгор БҲМнинг 20 фоизи (ҳозирда 66 минг сўм) миқдорида тўлов қилади. Ҳужжатларга апостил қўйиш бўйича турли фирмаларга мурожаат қилиш шарт эмас. Бунинг учун Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz сайти орқали […]
Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 1 бандида давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаши келтирилган. Малака тоифаси олиш учун ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун педагог албатта, таълим ташкилотида асосий ёки ўриндошлик (соатбай) асосида фаолият олиб бораётган бўлиши керак! Шунингдек, […]
Ромитан туманидаги 7-ИДУМнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Муҳайё Камолова малака тест синовларида 100 фоизлик натижа билан олий тоифани қўлга киритди. Бундан аввал, Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманидаги 69-умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси Ойимгул Садинова 98 балл ҳамда Самарқанд шаҳридаги 34-умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси Хайруллаева Райҳона 94 баллик натижа ва Тошкент вилояти Қибрай тумани 48-сонли […]
“Ixtirochilikka qadam” республика танлови Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари, Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар, давлат ва нодавлат умумтаълим мактабларининг 5-11-синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтади. Танлов 4 босқичда ташкил этилади: ➖Мактаб босқичи – ўқув йилининг 1-чорагида; ➖Туман (шаҳар) босқичи – ўқув йилининг 2-чорагида; ➖Вилоят босқичи – ўқув йилининг 3-чорагида; ➖Республика босқичи […]
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги асосий фан олимпиадасининг мактаб босқичи ғолиблари тўғрисидаги маълумотлар кечикаётгани билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди. Маълум қилинишича, маълумотларни электрон платформага киритиш сайтдаги техник носозлик юзага келган. “Ҳозирда IT мутахассислар ишларни олиб боришмоқда, яқин орада якунлашади. Агарда техник жиҳатдан муаммо ўз ечимини топмаса ёки носозлик давом этадиган бўлса, у ҳолда […]
Математика, физика, тарих ва география фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш жараёнлари 11-17 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Тўловлар эса 18 ноябргача амалга оширилиши мумкин. Ушбу фанлар бўйича тест синовлари 30 ноябрь — 1 декабрь кунлари ўтказилади. Миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиш учун талабгорларни рўйхатга олиш my.gov.uz сайти (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали амалга […]
Андижон вилояти, Хўжаобод туманидаги 54-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчи қизлари ўртасида катта жанжал бўлгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилган. Бу бўйича Хўжаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати расмий муносабат билдирди. «Аниқланишича: 2024 йил 2 ноябрь куни соат тахминан 13:00 лар чамасида 05.06.2008 йилда Андижон шахрида туғилган, Хўжаобод […]
19 октябрь 2024 йил август-декабрь ойлари педагог кадрлар аттестациясига тайёргарлик кўриш учун ташкил этилган онлайн-репетициялар бошланди. Ушбу тест топшириқлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан эълон қилинган https://demotest.uzedu.uz педагоглар аттестацияси бўйича малака тоифаси синовлари топшириқларининг мавзулари ва қўлланилган адабиётлар рўйхати асосида шакллантирилган. Диагностик тестларни бажариш учун қуйидаги ҳаволалардан бирига ўтинг: Ўзбек тилида: https://t.me/uztdi_testbot https://t.me/uztditestt_bot https://t.me/uztditestbot […]
Талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича 2024 йил 19 август куни ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди. Тест синовида иштирок этган талабгорлар ўз натижаларини мй.узбмб.уз сайтидаги «Ўқишни кўчириш (хорижий ва нодавлат) Натижа« бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда билишлари мумкин. Изоҳ: мутахассислик фанларидан касбий […]
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли (2020 йил 12 октябрдаги 646-сон) қарорига асосан, абитуриентларга берилган сертификатга мувофиқ мутахассислик фанидан максимал ёки табақалаштирилган (пропорционал), мажбурий фанлардан эса максимал балл берилиши белгиланган. Бунда 2024 йил 1 мартгача берилган сертификатларга (сертификатнинг амал қилиш муддати доирасида): – сертификат бали 86 ва ундан юқори балл бўлганда абитуриентларга олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга […]
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қарорига кўра, барча сертификатлар ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга умумтаълим мактабларда фаолият юритаётган (шу жумладан, соатбай ва ўриндош) педагог ходимларга (шу жумладан, мактаб директори ва директор ўринбосарларига ҳам) ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш назарга тутилган. Улар: 1. Миллий сертификат […]
Санитария-эпидемиология қўмитасининг маълум қилишича, таълим муассасаларида ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бўйича ҳаво ҳарорати қуйидагича бўлиши керак: –Енгил жисмоний иш учун — камида 21°C; –Ўртача оғирликдаги иш учун — камида 17°C; –Оғир жисмоний иш учун – камида 16°C; –Физика лабораториялари учун ҳарорат 18°C – 21°C оралиғида; –Ҳавонинг нисбий намлиги эса 40 – 60% бўлиши тавсия этилади. Шунингдек, […]
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 188-мактабда ўқувчини урган синов муддатидаги ўқитувчига яна бошқа ҳуқуқбузарлиги учун жазо кўрилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди. 2024 йилнинг 24 сентябрь куни 44 ёшли аёл (ўқувчини урган аёл) 14 ёшли қизи ўқийдиган Яшнобод туманидаги 204-умумий ўрта таълим мактабига бориб, мактаб раҳбарияти билан тортишиб қолган ва мактаб директорининг ММИБ […]
Техникумларда халқаро таълим дастури бўлган Англиянинг “BTEC” тизими йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик. Дастлаб, тажриба тариқасида, 14 та техникумда Англиянинг “BTEC” дастури жорий этилади. Битирувчиларга 70 та давлатда тан олинадиган диплом берилади ҳамда 200 дан ортиқ хорижий университетларга кириш имкони яратилади. Хўш, техникумларда “BTEC” дастури жорий қилиниши қандай самара беради? Пирсон […]
Кредитни ҳисоблаш бирмунча осон жараён ҳисобланади. Мисол учун журналистика йўналишига ўқишини кўчираётган талабгорнинг бир йиллик контракт нархи, бир ўқув йилидаги умумий кредит миқдорига бўлинади. Талабанинг йиллик контракт тўлови 7 400 000 бўлса, бу сумма қуйидагича ҳисобланади: 7 400 000 ÷ 60 = 123 333 сўм Демак, журналистика йўналиши талабалари 1 кредит учун […]
Навоий шаҳридаги Президент мактаби 6-синф ўқувчиси Дилмуротова Севинч чет тилини билиш даражаси бўйича IELTS имтиҳонидан 6,5 баллни қўлга киритди. Маълумотларга кўра, Дилмуротова Севинч Навоий шаҳридаги Президент мактабининг 6-синф ўқувчиси. Шу мактабда дарс берадиган инглиз тили ўқитувчиси Қаххорова Шаҳноза ўқувчисини 3 ой давомида IELTS га тайёрлаган.
Имтиёзли таълим кредити Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча хорижий, давлат, нодавлат, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида, шунингдек, қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавриат ва магистратура йўналишларида кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларга ажратилади. Кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, […]
2024 йил фан олимпиадалари ҳудудий босқич йўриқномаси қандай? Ўзбекистон Республикаси мактаб ўқувчилари ўртасида 2024 йилнинг 4-9 ноябрь кунлари математика, физика, кимё, биология, информатика, ва ахборот технологиялари фанларидан олимпиадалар ҳудудий босқичида ўтказилади. Ушбу йўриқнома олимпиадани ташкил этиш, баҳолаш ва ўқувчиларнинг натижаларини ҳисоблаш жараёнларини бошқариш учун ишлаб чиқилган. Математика, физика, кимё ва биология фанлари […]