Онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқароларни ҳимоя қилишга қаратилган янги тартиб жорий этилди.
Унга кўра, агар фуқаро суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ёки суд ажрими асосида жабрланувчи деб эътироф этилса, унинг номига фрод орқали расмийлаштирилган онлайн кредит ҳамда у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилади.
Бунда кредит ташкилоти етказилган моддий зарарни фирибгарликни содир этган шахсдан регресс тартибида ундириш ҳуқуқига эга бўлади.
Шу билан бирга, фрод ҳолати мавжуд эмаслиги суриштирув ёки суд қарори билан тасдиқланса, кредит ва фоизларни ундириш давом эттирилади.
