Таълим тизимида ойлик маошлар билан боғлиқ муҳим ўзгаришлар

Таълим тизимида ойлик маошлар билан боғлиқ муҳим ўзгаришлар

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сон қарори билан таълим соҳасида ойлик маошларига оид кўплаб ўзгаришлар бўлди. Жумладан:

 

— Давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ҳамшиларларга иш стажи учун қўшимчалар қўшиладиган бўлди.

 

— Давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ҳамшиларлар ва тарбиячиларнинг ўрнига ишлаган ходимларга 100 фиоз миқдорида ойлик маоши тўланадиган бўлди.

 

— Умумтаълим мактабларида «Махсус педагог» ва «Ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи)» штат бирликларини ажратиш тартиби аниқ белгиланди.

 

— Махсус педагогларнинг лавозим маошига нисбатан 50 фоиз миқдорида устама ҳақ тўланадиган бўлди.

 

— Кутубхона ходимларига кутубхона фонди билан шуғулланганликлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3.6 фиоз миқдорида эмас 8 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланадиган бўлди.

 

— Уйда якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларни, шу жумладан, бир хил ёшдаги ва битта манзилдаги икки ва ундан ортиқ ўқувчиларни ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ойлик йўл компенсацияси тўланади.

 

— «Ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи)» ўқитувчисининг лавозим маоши Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 2,470 коеффициентга кўпайтириш орқали ҳисобланадиган бўлди.

 

Аввалроқ, 70 фоизлик устама оладиган мактаб ўқитувчилари рўйхати ҳақида хабар берган эдик.