Халқаро аккредитациядан ўтган Президент мактаблари сафи кенгаймоқда

Халқаро аккредитациядан ўтган Президент мактаблари сафи кенгаймоқда

Аввалроқ, Тошкент, Нукус, Хива, Наманган, Фарғона, Андижон, Нурафшон, Бухоро ва Жиззах шаҳарларидаги Президент мактаблари Халқаро мактаблар кенгаши (CIS) аъзолигига қабул қилинган эди. Энди эса бу рўйхатга Навоий шаҳридаги Президент мактаби ҳам қўшилди.

 

Маълумот учун, Халқаро мактаблар кенгашига аъзо бўлиш учун, жумладан қуйидаги талаблар қўйилган:

 

– таълим муассасаси фаолият йўналишининг сифатли ташкил этилганлиги;

 

– мактаб бошқаруви, маъмурият фаолиятининг сифатли йўлга қўйилганлиги;

 

– ўқув дастурининг мувафаққиятли жорий қилинганлиги;

 

– дарс жараёнларининг сифатли ташкил этилганлиги ҳамда баҳолаш тизими;

 

– ўқувчилар учун зарурий шароитларнинг яратилаётганлиги;

 

– таълим муассасасининг кадрлар билан тўлиқ таъминланганлиги;

 

– таълим муассасаси жойлашган бинонинг хавфсизлик талабларига жавоб бериши, технологик ва ёрдамчи тизимларнинг мавжудлиги;

 

– ўқувчилар томонидан яратилган лойиҳалар, ўқитиш муҳити.

 

Халқаро аккредитациядан ўтган Президент мактаблари рўйхатига яна бир мактаб қўшилди