2026 йил 1 январдан бошлаб Мактаб директори ва унинг ўринбосарларига қуйидаги фаолият кўрсаткич самарадорлиги (KPI) кўрсаткичлари бўйича устама белгиланади.
Жами 100 баллик кўрсаткич асосида баҳоланади. Бундан:
– академик натижалар учун — 40 балл;
– ноакадемик натижалар учун — 10 балл;
– тарбиявий ишлар самарадорлиги учун — 15 балл;
– молиявий фаолият самарадорлиги учун — 5 балл;
– малакали ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси учун — 30 балл.
Шунингдек, кўрсаткичларнинг натижаларига қараб белгиланган балларга нисбатан устама фоизлари белгиланади. Жумладан:
Мактаб директорига:
– 20 фоиз — 91-100 балл;
– 15 фоиз — 81-90 балл;
– 10 фоиз — 71-80 балл;
– 5 фоиз — 61-70 балл.
Мактаб директори ўринбосарларига:
– 10 фоиз — 91-100 балл;
– 7.5 фоиз — 81-90 балл;
– 5 фоиз — 71-80 балл;
– 2.5 фоиз — 61-70 балл.
60 балл ва унда паст бўлса устама белгиланмайди.
Кўрсаткичлар умумтаълим муассасасининг Ишчи гуруҳи томонидан баҳоланади.
Аввалроқ, 2025 йил 30 декабрда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Умумий ўрта таълим муассасалари директори ва унинг ўринбосарлари фаолият самарадорлиги кўрсаткичларининг (КПИ) баҳолаш методикаси ва тартибини белгилаш» тўғрисидаги 478-сонли буйруғи қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
