11 ой давомида таълим хизматлари ҳажми қанчага етганлиги маълум бўлди

11 ой давомида таълим хизматлари ҳажми қанчага етганлиги маълум бўлди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь- ноябрь ойларида таълим соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 34,2 трлн сўмни ташкил этган.

 

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирганда 8,8 % га ошган.

 

Бу жами кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 3,7 фоизини ташкил этади.

 

Мазкур даврда таълим соҳасидаги хизматларнинг умумий ҳажмида олий таълим соҳасидаги хизматлар устунлик қилиб, улуши 46,8 % ни ташкил этган.

 

 

Аввал хабар қилганимиздек, 2025 йилнинг январь-октабр ойларида таълим соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 30,4 трлн сўмни ташкил этган эди. 1 ой ичида қарийб таълимда бозор хизматлари ҳажми 4 трлнга ошган.

 

Маълумот учун, 2025 йилнинг январь-центабр ойларида эса таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 26,3 трлн сўмни ташкил этган.